Салонларда Lacetti ва Cobalt машиналари учун миллий валютада шартномалар қабул қилинмоқда

Ўзбекистон 08 Август 2015 34014

2015 йил 8 август кунидан бошлаб GM Uzbekistan автомобиллари сотиладиган салонларда Lacetti ва Cobalt русумли автомобилларнинг 1 ва 2 позициялари учун миллий валюта - сўмда шартномалар қабул қилинмоқда.

Автосалон хизматчиларидан бирининг Kun интернет-нашрига хабар беришича, айнан бугундан бошлаб жорий вақтга қадар халқаро пластик карточкалар (АҚШ долларидаги тўлов) орқали шартномалар қабул қилинган мазкур моделдаги машиналар учун тўловларни миллий валютада тўловни амалга оширган ҳолда сотиб олиш мумкин.

Унга кўра, машиналарнинг нархлари қуйидагича кўриниш олган:

Cobalt 1 позиция — 43 250 000 сўм
Cobalt 2 позиция — 47 300 000 сўм
Lacetti 1 позиция — 47 350 000 сўм
Lacetti 2 позиция — 54 850 000 сўм

Маълумот учун, республика бўйлаб барча 77та автосалонда шартномалар қабул қилиниши бошланиб, савдолар давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8987 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9203 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9952 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35407 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51704 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 189 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 515 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 528 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 405 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар