Икки нафар шахс Санкт-Петербургдаги банкка тўппонча билан қуролланган ҳолда бостириб киришга уринган ва қўлга тушган. Бу ҳақда Интерфакс нашри хабар берган.

Хабарда айтилишича, бу воқеа 7 август куни Санкт-Петербургнинг Приморск туманидаги банклардан бирида рўй берган. Бу вазиятда қуролланган шахслар банк бошқарувчисига таҳдид қилиб, пуллар сақланадиган бўлимни очишни ва пулларни беришни буюришган.

Лекин, банк бошқарувчиси уларга рад жавобини берган. Шундан сўнг босқинчилар банк ҳудудини тарк этишга уринишган, лекин 23 ёшли россиялик йигит ва унинг 34 ёшли ўзбекистонлик шериги полиция қўлига тушган.

Айни вақтда уларга нисбатан "талончилик" учун моддаси бўйича жиноий иш очилган.