Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаафарий кимёвий қуроллар қўлланиши муаммосига бағишланган кенгаш йиғилиш вақтида АҚШ томонидан Иккинчи жаҳон уруши сўнгида Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ядро бомбаси ташлангани ҳақида эслатиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берган.

"Биз АҚШ томонидан Японияни таслим этиш учун Нагасаки ва Хиросима шаҳарлари устидан ядровий бомба ташланганига 70 йил тўлган кунда турибмиз. Ўша кун инсониятга бу қурол қандай даҳшатли асоратларга эга эканини кўрсатган эди", дейди Жаафарий.

Унинг қайд этишича, расмий Дамашқ 1968 йилда Ядровий қурол қўлламаслик ҳақидаги келишувга қўшилган ва бунга амал қилмоқда.