1853-1857 йиллар давомида АҚШ президенти лавозимини эгалланган мамлакатнинг 14-рақамли президенти Пирс Франклин АҚШнинг энг ёмон президенти деб тан олинди. АҚШнинг энг бўшанг президентлари рейтинги Top Tenz порталида чоп этилди.

Тадқиқотчилар бундай қарорга келганларини Пирс Франклин исталган бошқа президентдан кўра Фуқаролик урушининг авж олишига кўпроқ даражада ҳисса қўшгани билан тушунтиришди. Хусусан, Франклин мамлакатнинг ғарбий ва жанубий штатларини қулдорлик масаласи бўйича яраштирган “Миссури муросаси” деб номланган ҳужжатни бекор қилган. Шунингдек, Франклин ичкиликбозликдан вафот этган АҚШнинг ягона президенти ҳисобланади. У 1869 йилда ёлғизликда вафот этган. Кўпчилик америкаликлар Франклинни қулдорликнинг бекор қилинишини қоралагани учун сотқин деб ҳисоблашган.

Ушбу рейтингда 2-ўринни Франклин ўрнига келган Жеймс Бьюкенен (1857-1861 й.й.) эгаллади. У мамлакатнинг Ғарб ва Жанубга бўлиниб кетишидан олдин мамлакатни бошқарган охирги президент бўлган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Бьюкенен ҳам Фуқролик урушидан қочиш учун ҳеч қандай чора кўрмаган.
Антирейтингнинг 3-ўринини АҚШнинг 17-рақамли президенти Эндрю Жонсон (1865-1869 й.й.) эгаллади. У мамлакатни Авраам Линкольннинг ўлимидан кейин бошқарган. У Линкольн пайтида вице-президент лавозимига кириши пайтида маст ҳолатда нутқ сўзлагани учун Линкольн томонидан маросимдан ҳайдаб юборилган. Жонсон Конргесс томонидан қабул қилинган қонунларга рекорд даражада кўп марта тақиқлов қўйгани, уни президент этиб сайлаган ўз партияси билан алоқаларни узгани ва Фуқаролик урушида мағлуб бўлган Жанубга юмшоқ муносабатда бўлгани сабабли рейтингга киритилди. Бироқ айнан Жонсон пайтида АҚШ Россиядан Аляскани сотиб олган.
Рейтингнинг юқори ўнталигидан, шунингдек, АҚШнинг собиқ президентлари Уоррен Гардинг (1921-1923 й.й.), Улисс Грант (1869-1877 й.й.), Герберт Гувер (1929-1933 й.й.), Жон Тайлер (1841-1845 й.й.), Миллард Филлмор (1851-1853 й.й.) ва Жимми Картер (1977-1981 й.й.), Бенжамин Гаррисон (1889-1893 й.й.) ва Уильям Говард Тафт (1909-1913 й.й.) ҳам ўрин олдилар.