Тошкентдаги Пушкин ҳайкали бошқа жойга кўчирилиши мумкин

Ўзбекистон 08 Август 2015 7420

Тошкент шаҳри кўчаларида амалга ошиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтилди.

"Тошкент шаҳрида ўзгаришлар шунчалик жадаллик билан бормоқдаки, расмийлар бу ҳақда аҳолига айтишга улгурмаяпти", дейилади "Газета.уз" нашрида.

Тошкентнинг йўл-транспорт инфратузилмасида июль ойи охирида бошланган катта миқёсдаги ўзгаришлар давом этмоқда.

13-трамвай йўлининг қисқартирилишидан кейин бир ҳафта ичида ТТЗ ва эски ТошМИ ўртасидаги трамвай йўлининг 10 километрлик қисми олиб ташланди.

Мирзо Улуғбек шоҳкўчасининг аввал трамвай ҳаракатланган қисмини кенгайтириш бўйича ишлар кун давомида олиб борилмоқда. Икки кун ичида Мустақиллиқ шоҳкўчасида (Буюк ипак кўчасидан Шастри кўчасигача) йўл ўртасидан йўлнинг қарама-қарши томонларини ажратувчи узлуксиз тўсиқлар ўрнатилди. Шу ернинг ўзида Пушкин хиёбони ёнидаги йўл қисми кенгайтирилди.

8 август куни Паркент кўчаси ва Тошкент кичик ҳалқа йўли ўртасидаги ва Мустақиллик шоҳкўчасининг шаҳар томонга йўналишдаги қисми тўсиб қўйилди. Бу барча ишлар 2015-2030 йилларга мўлжалланган Тошкентни ривожлантириш режасига мувофиқ, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Масъул шахсларнинг маълум қилишича, Оққўрғон кўчасида ҳам ўзгаришлар амалга ошириш режалаштирилган. Бу ерда кўчанинг Мустақиллик шоҳкўчаси билан кесишган жойида “Буюк ипак йўли” метро станциясига бурилиш қисми ёпиб қўйилди.

Пушкин ҳайкали ҳам бошқа жойга кўчирилиши айтилмоқда. Ҳайкал Бобур кўчаси ва Шота Руставелли кўчалари кесишган жойда, “Ўзбекенгилсаноат” компанияси биноси олдидаги майдонга кўчирилиши эҳтимоли мавжуд. Бу ерда шу муносабат билан тайёргарлик ишлари кўрилмоқда – майдондаги учта кичик фаввора олиб ташланди.

Чехов кўчаси Ойбек кўчаси билан кесишган жойда тўсилиши эҳтимоли мавжуд.

Қайд этиш жоизки, юқоридаги ўзгаришлар бўйича расмий маълумотлар олинмаган, улар турли манбалардан олинган ва аҳолини шаҳардаги амалга ошиши мумкин бўлган ўзгаришлардан воқиф этиш мақсадида чоп этилмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар