Виктория Бекхэм Spice Girls гуруҳининг 20 йиллик юбилей турнесида иштирок этишдан бош тортди

Жаҳон 08 Август 2015 2120

Ўтган асрнинг 90-йилларида машҳур бўлган Spice Girls британ гуруҳи 2016 йилнинг бошида ўзининг биринчи Wannabe қўшиғи чиққанинг 20 йиллигини нишонлайди. Гуруҳ шу муносабат билан дунё бўйлаб жаҳон турнеси ўтказмоқчи.
Ҳозирда гуруҳнинг собиқ аъзолари Жерри Холлиуэл, Эмма Бантон, Мел Си ва Мел Би ушбу турнега тайёргарлик кўришни бошлаб юборишди, бироқ гуруҳнинг яна бир аъзоси – футболчи Дэвид Бэкхемнинг рафиқаси Виктория Бекхем ушбу лойиҳада иштирок этишдан қатъиян бош тортмоқда.
Шу билан бирга Виктория Бекхем гуруҳдаги барча қизлар билан муносабатлари яхшилигини ва уларга омад тилаб қолишини айтди.
Яқинда турмуш қурганининг 16 йиллигини нишонлаган Виктория ҳозирда ўзини тўлиқлигича турмуш ўртоғи ва оиласига бағишлаган. Шу муносабат билан у турнеда иштирок этиш учун оиласини тарк этишни истамаяпти ва боз устига қўшиқ куйлашга аллақачон иштиёқи сўниб бўлган.
Маълумот учун, гуруҳнинг расмий туғилган куни 1996 йил ҳисобланади. 1998 йилда гуруҳдан Жерри Холлиуэл кетгандан кейин гуруҳ яна бир неча йил квартет кўринишида иштирок этиб юргандан кейин, 2001 йилда батамом тарқаб кетган. 2012 йилда гуруҳ Лондондаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун оз фурсатга яна бирлашганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар