"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе жамоага Анхель Ди Мария келгач рақобат ошиб кетиши ҳақида гапириб ўтди.

"Мен "ПСЖ"га келганимдан буён илк марта мавсумни ғалаба билан бошлашга муваффақ бўлдик. Биз "Лилль"ни сафарда мағлуб этиб, (1:0) уч очко ишлаб олдик ва шундай давом этишни истаймиз.
Ди Мария келгач, асосий таркибда ўйнашим қийин бўлса керак. Аммо бу жамоа учун жуда яхши трансфер бўлди. Анхель - фантастик футболчи ва бизга кўп фойда келтиради. Умид қиламанки, у бизга етишмаган жиҳатларни тақдим эта олади ва Чемпионлар лигасида чорак финалдан ўта оламиз", - дейди Пасторе.