Яманда Бирлашган Араб Амирликларининг 3 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда 8 август куни БАА Ахборот агентлиги маълум қилди.

“Улар Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалициясининг Яманнинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлашдаги операциясида ўз бурчларини адо этиш учун ўз ҳаётларини бердилар”, дейилмоқда хабарда.

Агентлик аскарларнинг ўлими тафсилотларини келтирмади.