“Арсенал” АПЛдаги илк ўйинни ўз майдонидаги мағлубият билан бошлади

Спорт 09 Август 2015 2256

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси Англия Премьер-лигасининг 2015/16 йиллардаги мавсумдаги 1-турини ўз майдонидаги мағлубият билан бошлади. Лондонликлар “Эмирейтс” стадионида яна бир Лондон жамоаси Славен Билич бошчилигидаги “Вест Хэм”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Болғачилар” 1-бўлимнинг охирида Шейк Куйятенинг аниқ зарбаси ҳисобига олдинга чиқиб олдилар. Учрашувнинг 57-дақиқасида Мауро Сарате ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

1-турнинг яна бир ўйинида “Ньюкасл” ўз майдонида “Саутгемптон” билан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд қилди. Меҳмонлар сафида Демба Сиссе ва Жоржиньо Вейналдум, мезбонлар сафида эса Грациано Пелле ва Шейн Лонг ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйдилар.

Англия -Премьер-лигаси. 1- тур

Арсенал (Лондон) – Вест Хэм Юнайтед (Лондон) – 0:2

Голлар: Куйяте, 43 (0:1); Сарате, 57 (0:2).

Огоҳлантиришлар: Монреаль, 69 – Ноубл, 5; Огбонна, 7; Томкинс, 37.

Ньюкасл Юнайтед (Ньюкасл) – Саутгемптон (Саутгемптон) – 2:2

Голлар: Пелле, 24 (0:1); Сиссе, 42 (1:1); Вейналдум, 48 (2:1); Лонг, 79 (2:2).

Огоҳлантиришлар: Колбэк, 55; Митрович, 75 – Седрик, 12; Фонте, 60; Дэвис, 87; Пелле, 90+3.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар