Adidas компанияси Runtastic компаниясини 220 млн еврога сотиб олди

Технология 09 Август 2015 2275

Ўзининг юқори технологияларга иштиёқи билан маълум бўлган, спорт кийими ва анжомлари ишлаб чиқарувчи Adidas Group компанияси 2009 йилда ташкил этилган, Австриянинг фитнес учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Runtastic компаниясини сотиб олганини маълум қилди.

Runtastic жисмоний фаолликнинг тезлик, вақт, сарфланган калориялар ва бошқа кўплаб кўрсаткичлари ҳисобини юритувчи технологияларга эга. Бундай дастурлар фаол турмуш тарзини юритувчи кишилар, мисол учун, югурувчилар ва велосипедчилар орасида жуда оммалашган. Айнан шундай тоифадаги одамлар Adidas учун муҳим мижозлар ҳисобланади.

Ҳозирда Runtastic ишлаб чиқарган 20 дан кўпроқ турли дастурлар 140 млн мартадан кўпрок марта юкланиб олинган. Дастурлар барча мобиль операцион тизимлар (iOS, Android, Windows Phone BlackBerry) учун 18 тилда ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, компания ўзининг шахсий фитнес-билакузуклар ва бошқа спорт усуналари модель қаторига эга. Runtastic’нинг энг йирик акционери Axel Springer медиаконцерни ҳисобланиб, у компаниянинг 50,1 фоиз улушига эга.

Runtastic акцияларини харид қилиш Adidas’га «одамлар ҳаётини спорт орқали ўзгартиришга» қаратилган ўзининг «Янгилик яратиб» концепциясини риворжлантиришга имкон беради. Келишув 220 млн еврони ташкил қилди ва Runtastic Adidas Group’нинг бўлинмаларидан бири сифатида ўзининг яхлитлигини сақлаб қолади. Натижада оддий фойдаланувчилар компания эгаси ўзгарганини ҳаттоки сезмайдилар.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар