Латвиянинг AirBaltic авиакомпанияси Осло-Крит рейсининг кечикиши муносабати билан ўз узрини етказди. Компания хабарномасида айтилишича, рейс экипаж аъзоларининг мастлиги туфайли ушланиб қолган.
“АirBaltic Ослодан Критга учадиган BT7843 рейси 4 сооат 45 дақиқага кечиккани муносабати билан ўз узрини етказади; самолёт экипажига рейсни амалга ошириш ман қилинди”, — дейилади хабарномада.
Таъкидланишича, айни пайтда экипаж аъзолари тиббий текширувдан ўтмоқда. Тергов вақтида воқеа иштирокчиларининг бари ишдан вақтинчалик четлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Норвегия полицияси компаниянинг юқорида тилга олинган рейсини амалга ошираётган учувчи ва экипажнинг яна уч аъзосини қўлга олди, негаки улар алкоголь тестидан ўта олмади. Уларнинг айби исботланган тақдирда барчаси 2 йилдан қамоқ жазоси олиши мумкин.