Бенитес: Роналдунинг аҳволи кейинги ҳафтагача яхшиланади

Спорт 09 Август 2015 1631

"Реал" жамоаси бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоанинг асосий футболчиси Криштиану Роналдунинг мавсумолди йиғинлари вақтида кичик жароҳат олгани ҳақида маълум қилди.

Унинг айтишича, Роналду шу жароҳати туфайли Норвегиянинг "Волеренгой" жамоаси билан ўтказиладиган ўртоқлик учрашувига бормаган.

"Шу кунларда Криштианунинг соғлиғи билан боғлиқ муаммо пайдо бўлди. У ҳозирда тиббиёт ходимлари назоратида бўлиб турибди. Келаси ҳафтада Роналдунинг соғлиғи яхшиланишини кутамиз.

Ўйлашимча, 23 август куни 1-турдан ўрин олган “Спортинг”га қарши ўйинда у майдонга туша олади.

Мавсумолди тайёргарлик жараёнида фақат икки нафар футболчимиз жароҳатланди. Қолганларнинг аҳволи яхши. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатига жавоб берадиган мутахассислар яхши ишлашяпти”, - дейди Бенитес Goal.com нашрига берган интервьюсида.

Кўпроқ янгиликлар