АҚШнинг Миссури штатидаги Фергюсон шаҳрида юзлаб одамлар бир йил муқаддам полициячи томонидан ўлдирилган афроамерикалик Майкл Браунни хотирлаш учун марш уюштирди. Бу ҳақда The New York Post нашри хабар бермоқда.
Тўланганлар “қўлни кўтар, отма!” сингари турли шиорларни хитоб қилиб, кўчалардан марш билан ўтишди.
Маршга Брауннинг отаси бошчилик қилди.