Финляндиядаги Power Park истироҳат боғида бўлиб ўтаётган юк машиналари шоуси чоғида 6 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Yle ресурси хабар бермоқда.
Юк машиналари намойиши чоғида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг 2 нафари болалар, 4 нафари ёши катталар бўлиб, уларнинг барчаси томошабинлардир.
Айтилишича, монстр-траклардан бирининг 1 м диаметрли ва 70 см қалинликдаги қопламаси чиқиб кетиб, мухлислар томонига учиб борган. У 6 кишига тегиб, тан жароҳатлари етказган.