Малайзия ўтган йили Ҳинд океани устидан учиб ўтаётганида ғойиб бўлган Boeing самолёти қидирувларида ёрдам кўрсатишни сўраб Маврикий, Мадагаскар ва Мальдив ороллари ҳукуматларига мурожаат қилди. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазири Лиоу Тионг Лай маълум қилди.

Илгарироқ вазир яқин кунларда Австралия ва Хитой вакиллари билан учрашув ўтказилиб, қидирув операциясини келажакда қандай давом эттириш борасида келишиб олиниши ҳақида маълумот берган эди. Шу билан бирга, у музокаралар экспертлар билан биргаликда ўтказилишини айтиб ўтди.

Лайнинг маълум қилишича, қидирув Ҳинд океанининг Австралиядан ғарбдаги 80 минг кв м ли ҳудудида олиб борилмоқда.