Франк Пасси «Марсель» бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Марсель» президенти Венсан Лабрюн маълум қилди.

Пасси бунгача «Марсель» бош мураббийи Марсело Бьелсанинг ёрдамчиси сифатида ишлаб келаётган эди. Франция чемпионати 1-турида «Кан»дан қабул қилинган мағлубият сабаб, Бьелса истеъфо бергач, у бўшаган ўринни эгаллади.

«Мен, ишқибозлар каби, Бьелсанинг бу қароридан ҳайратда қолдим. Яқиндагина меҳнат шартномаларини узайтириш ҳақида келишиб олгандик. Мен Франк Пассини бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш ҳақида қарор қабул қилдим», — деди Лабрюн.