Нагасаки ҳокими Томихиса Тауэ АҚШ президенти Барак Обамани ҳамда ядровий қуролга эга бошқа давлатларнинг раҳбарларини Нагасаки ва Хиросимага ташриф буюриб, атом бомбаси оқибатлари бугунги кунгача бартараф этилмаганини ўз кўзлари билан кўришга таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

“Нагасакидан туриб АҚШ президенти Барак Обамани, бошқа, хусусан, ядровий қуролга эга давлатлар раҳбарларини, барча одамларни Нагасаки ва Хиросимага ташриф буюриб, 70 йил олдин нима бўлганини яна бир бор кўришга таклиф қиламан”, – деди у.
Шунингдек, Тауэ тинчлик принципларига қатъий риоя қилишга чақирди.