Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мумтоз шоир Мавлоно Лутфийнинг ғазалларини қўшиқ қилиб куйламоқчи. Бу ҳақда унинг ижодий ҳамкори, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо маълумот берди.

“Энди Озодбек билан ҳазрат Лутфийнинг ғазалларини куйга соламиз”, – деди у “Даракчи” газетасига берган интервьюсида.

Илгари Озодбек Назарбеков Бобурнинг ғазалларини куйга солиб ижро этган эди.