Швайнштайгер “Манчестер Юнайтед” сафидаги илк ўйинидаги таассуротлари билан ўртоқлашди

Спорт 09 Август 2015 1578

“Манчестер Юнайтед”га ўтган германиялик яримҳимоячи Бастиан Швайнштайгер жамоа сафидаги илк расмий учрашувидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди. Футболчи Англия Премьер-лигасининг 1-турида “Тоттенхэм”га қарши учрашувнинг 60-дақиқасида Майкл Кэррикнинг ўрнига майдонга тушди.

“Янги мавсумдаги “Олд Траффорд”да қийин учрашувда қўлга киритилган биринчи ғалаба. Мен ҳис-ҳаяжондан тўлиб тошяпман. “Манчестер Юнайтед” мухлислари мени илиқ кутиб олганлари учун уларга катта раҳмат. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз менга жуда қадрли”, деб айди футболчи ўзининг твиттерида.

“Манчестер Юнайтед”–“ Тоттенхэм” учрашувида манкунианликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар. Учрашувдаги ягона тўпни учрашувнинг 22-дақиқасида “Тоттенхэм” ҳимоячиси Кайл Уолкер ўзининг дарвозасига киритиб қўйди.

Кейинги турда “МЮ” меҳмонда 14 августда “Астон Вилла” билан учрашади, “Тоттенхэм” эса ўз майдонида 15 августда “Сток Сити”ни қабул қилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар