Украина ҳарбийлари айирмачи кучлар уларнинг позицияларига қарата ўт очишни тўхтатмаётганликларини маълум қилди.
Айтилишича, ўт очишни тўхтатиш режими айирмачилар томонидан 111 марта бузилган.
Матбуот маркази тарқатган хабарномага кўра, шанба куни соат 18:45да ва 19:35да айирмачилар Калиново қишлоғи томонидан туриб БМ-21 “Град” реактив ўт очиш тизимларидан Украина ҳарбийларининг Санжаровкадаги позицияларини ўққа тутган.
Шунингдек, Пески, Первомайск, Красногоровка қишлоқлари ўққа тутилган. Бунинг оқибатида уч нафар тинч аҳоли вакили жабрланган.