Венгрия бош вазири Виктор Орбан 7 августда Татаристон президенти Рустам Миннихонов билан учрашуви давомида Қозондаги сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати ташкиллаштирилишига юқори баҳо берди.

“Мен телевизор орқали мусобақалар боришини кузатиб бордим, барчаси жуда чиройли бўлди. Бу жуда катта жиддий тадбир бўлиб, жуда яхши ташкиллаштирилган. Шу муносабат билан сизни табриклашга ижозат бергайсиз”, деб айтди Орбан.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Қозонга ишчи ташриф билан келди. Орбан ташрифи давомида Қозонда бўлиб ўтаётган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати ёпилиши маросимида иштирок этади. Кейинги жаҳон чемпионати Венгрия пойтахти – Будапештда бўлиб ўтади.