Хитой халқ банки Россия билан чегарада жойлашган Суйфыньхэ шаҳрида юань билан бир қаторда рублдан ҳам фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
Шаҳар маъмуриятининг фикрича, бу чора туризм ва иқтисодий ҳамкорликнинг ўсишига ёрдам беради.
Марказий банк пул сиёсати қўмитаси бош котибининг ўринбосари Цзинь Мэй ушбу чора-тадбир ўзаро ҳисоб-китобни доллардан рубль ва юанга ўтказишда ҳам яхши самара беришини таъкидлади.