“Янги ўқув йилида таълим-тарбия сифатини оширишдаги устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон 10 Август 2015 3884

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги ўқув йилида таълим-тарбия сифатини оширишдаги устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманига таклиф этилган журналистлар дастлаб Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 426-мактабгача таълим муассасасига ташриф буюриб, бу ердаги болаларни мактабга тайёрлаш жараёни билан танишдилар. Шунингдек, фарзанди мактабгача таълим муассасасига бормайдиган болаларнинг ота-оналари учун давлат бюджети маблағлари ҳисобига чоп этилган 5 номдаги қўлланмаларини тарқатиш ва улардан фойдаланиш жараёнининг гувоҳи бўлишди. Журналистларда муассасада ташкил этилган инглиз тили, тасвирий санъат, рақс тўгараклари ва жисмоний тарбия машғулотлари катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг анжуман қатнашчилари Мирзо Улуғбек туманидаги 64-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, бу ерда янги ўқув йилини муносиб кутиб олиш мақсадида амалга оширилган ишлар билан танишишди. Хусусан, таълим муассасасидаги чет тили кабинетлари, бошланғич синфларнинг жиҳозланиши, дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланиши, малакали ёш педагогларни жалб қилиш, анъанавий август кенгашларини ўтказиш борасида кўрилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов журналистларга янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар, янги ўқув йилидаги янгиликлар, таълим муассасаларида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган “Мустақиллик дарслари”ни ўтказиш, мактаб бозори ва ярмаракалари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар хусусида батафсил маълумот берди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар