11 август куни "Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбири ўтказилади

Спорт 10 Август 2015 2088

11 август, сешанба куни “Пахтакор”нинг 1979 йил авиаҳалокатга учраган вакилларини ёдга олиб, бир нечта тадбирлар ўтказилади. Бу ҳақида “Пахтакор” матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Машъум ҳалокат содир бўлганининг 36 йиллиги муносабати билан сешанба куни соат 10:00да, "Пахтакор" стадиони ҳудудидаги ёдгорлик олдида тўпланилади ва фожиавий ҳалок бўлганлар хотирланади.

Шундан сўнг, авиаҳалокатда вафот этганлар қабрлари жойлашган "Боткин" қабристонига йўл олинади.

Кун давомида жамоа аъзолари хотирасини ёдга олувчи яна турли тадбирлар ўтказилиши мўлжалланган.

Эслатиб ўтиш жоизки, 1979 йилнинг 11 август куни Тошкент – Минск йўналишида парвоз қилаётган самолёт Днепродзержинск шаҳри узра учиб ўтаётган вақтида ҳалокатга учраган. Бортдаги барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлишган. Шу жумладан, Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби вакиллари ҳам.

Қуйида машъум фалокатда оламдан ўтган “Пахтакор” аъзоларини келтириб ўтилади:

Жамоа мураббийи: Спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган устоз — Идгай Тазетдинов.

Футболчилар:

Халқаро тоифадаги спорт усталари: Михаил Ан, Владимир Фёдоров.

Спорт усталари: Олим Аширов, Александр Корченков, Сергей Покатилов, Равил Агишев, Николай Куликов, Юрий Загуменних, Владимир Макаров, Константин Баканов, Виктор Чуркин.

Спорт усталигига номзодлар: Шуҳрат Эшбўтаев, Владимир Собиров, Сирожиддин Бозоров.

Шифокор: Владимир Чумаков

Маъмур: Мансур Толибжонов

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30540 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16732 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 65979 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57434 Жамият
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:45 804 Жаҳон
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 1408 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 1752 Жамият
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 486 Жаҳон
NYT: Республикачилар етакчиси Трампнинг 2018 йил кузигача ҳокимиятни сақлаб қолишига шубҳа билдирмоқда
10:13 887 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар