Аргентинада ўтказилган бирламчи президентлик сайловларида ҳукмрон партия вакили етакчилик қилмоқда

Жаҳон 10 Август 2015 926

Аргентинада ўтказилган бирламчи сайловларда (primaries) ҳукмрон партия – “Ғалаба жабҳаси” вакили Даниэль Сциоли етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Дастлабки сайлов натижаларига кўра, Буэнос-Айрес вилояти ҳокими бўлган Сциоли 36.6 фоиз овоз тўплаган.

Иккинчи ўринда Буэнос-Айрес шаҳри ҳокими Маурисио Макри (30.12 фоиз). Кучли учликка, шунингдек, 23.19 фоиз овоз тўплаган Серхио Масса кирди.

Президентлик сайловлари 25 октябрь куни ўтказилади. Амалдаги президент – “Ғалаба жабҳаси” вакиласи Кристина Фернандес де Киршнер учинчи муддатга ўз номзодини кўрсата олмайди.

Кўпроқ янгиликлар