Жорий йилда “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси Чорвоқ сув омбори йўналишидаги йўлни қисқартириш имконини берадиган янги йўл ва кўприк участкасини қуришга киришади. Бу ҳақда “Жаҳон" АА хабар берган.

Хабар қилинишича, “Тошкент айланма йўли янги участкасининг қурилиши” номли мазкур лойиҳа 6 километрлик янги йўналишни ўз ичига олади: биринчи километрда Чирчиқ дарёси орқали кўприк қурилиши билан 4Р-12 автомобиль йўлининг 17-километридан 4Р-1 автомобиль йўлининг 39-километрига қадар.

Қурилажак янги йўл ва кўприк масофани қисқартиради — Қибрай туманида барча автотранспорт воситалари айланиб ўтиш заруратидан озод бўлади. Қурилиш ишлари жорий йилнинг тўртинчи чорагида бошланади.