Европа комиссияси кейинги 6 йил давомида меҳнат муҳожирларининг муаммоларини ҳал қилиш масалалари учун 2,4 млрд доллар миқдоридаги ёрдам маблағи ажратилиши бўйича лойиҳани тасдиқлади.

Рейтер нашрида қайд этилишича, бу маблағларнинг аксар қисми Греция ва Италияга Шимолий Африка ҳудудидан келаётган муҳожирларни иш билан таъминлаши учун берилади.

Аниқлик киритилишича, бу Италияга 560 млн евро, Грецияга эса 473 млн евро ажратилади.