"Газпром"нинг ЕЧЛга ҳомийлик қилиши бўйича шартномаси муддати узайтирилади

Спорт 10 Август 2015 1769

"Газпром" ва УЕФА россияликлар компаниясининг ЕЧЛга ҳомийлик қилиши бўйича шартноманинг узайтирилиши учун музокараларни давом эттирмоқда.

ТАСС нашрида ёзилишича, томонлар музокараларнинг финал босқичида туришибди.

Хабарда айтилишича, бу шартнома 3 йил муддатга тузилади.

Маълумот учун, "Газпром" 2012 йилдан буён Европа Чемпионлар лигасининг расмий ҳомийси ҳисобланади. Амалдаги шартнома 2015 йилнинг ёзига қадар тузилган эди.

Кўпроқ янгиликлар