Истанбулнинг Сариер туманидаги АҚШнинг бош консуллигига уюштирилган ҳужумдан кейин консулликнинг ёпилиши ҳақида қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Биз Туркия ҳукуматига воқеани тергов қилишда ёрдам бермоқдамиз. Бош консуллик ташрифлар учун кейинги очилиши эълон қилингунга қадар ёпиқ бўлади”, деб айтди консуллик вакили.

АҚШ Давлат департаментида АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси ҳам ташрифлар учун ёпилиши маълум қилинди.