Лондон театрида Гамлет ролини илк бор ижро этаётган британиялик актёр Бенедикт Камбербэтч мухлисларидан саҳнада суратга олмасликларини илтимос қилди. “The Independent” нашрида келтирилишича, актёр смартфонлар камералари саҳнада ўз ролини ижро этишига жиддий халал беришини айтган.

“Телефонлардаги оқ ва қизил рангли ёриткичлар саҳнада ҳақоратомуз ва нохуш ҳиссиётни уйғотади”, дея изоҳ берди актёр навбатдаги театр томошаларидан сўнг. Шунингдек, у томошабинларларга смартфонлар эмас, балки уларнинг хотирасида мустаҳкам қоладиган жонли ҳиссиётларни етказиш мақсадида эканини ҳам таъкидлаб ўтган.

Айни пайтда актёр Лондондаги Barbican театрида Шекспир қаламига мансуб пьесада бош роллардан бирини ижро этмоқда. Спектакл премьераси эса 5 август куни бўлиб ўтди. Бир йил олдин театр чипталари сотуви бошлаган томошалар 31 октябрга қадар давом этади.

“Гамлет” спектаклидаги ижроси актёрнинг 2011 йил Дэнни Бойл саҳна асаридаги Франкенштейн ролидан кейинги биринчи рол ҳисобланади. Ўзбек томошабинлари уни BBCнинг “Шерлок” сериалидаги бош қаҳрамон образи орқали яхши танишади. Айни шу роли учун у «Эмми» мукофотининг “Энг яхши актёр” номинацияда ғолиб бўлган.