Канада ОАВлари: АҚШ Донбасс мустақиллигини 1959 йилдаёқ тан олган

Жаҳон 10 Август 2015 5601

АҚШ ҳозирги "Донецк халқ республикаси" ва "Луганск халқ республикаси" ҳудудларини 1959 йилдаёқ Украинадан мустақил деб тан олгани маълум бўлди. Ўша йили АҚШ Сенати ва конгресси Бўйсундирилган миллатлар ҳафталиги резолюциясини қабул қилган. Бу ҳақда Global Research нашри маълум қилмоқда

Нашрнинг таъкидлашича, 1959 йил 17 июлдаги 86-90-рақамли оммавий қонун сифатида маълум бўлган ушбу резолюция охирги 56 йил ичида ҳар йили тан олиниб келинмоқда. Унинг матнида “Коммунистик Россиянинг империалистик сиёсати бевосита ёки билвосита Польша, Венгрия, Литва, Украина, Чехословакия, … Казакиянинг миллий мустақиллигининг бўйсундирилишига олиб келди” деб айтилган.

Унда Донбасс ҳудуди, яъни ҳозирги "ДХР" ва "ЛХР" ҳамда Украинанинг Запарожье вилоятини ўз ичига олган “Казакия” ҳақида сўз юритилган.

Ҳужжатда Украина ва Казакия “коммунистик Россия сиёсатига бўйсундирилган” алоҳида давлатлар ва халқлар сифатида эътироф этилган.

“Резолюцияга кўра, иккила миллат ҳам алоҳида мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга”, деб ёзмоқда Global Research нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, ҳужжат жорий йилда ҳам анъанага кўра тан олинди ва бундан АҚШ Донбассни аллақачон Киев ҳукуматидан озод деб эътироф этгани ҳақидаги хулоса келиб чиқади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34291 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72556 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10584 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136812 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 215 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 930 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 508 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 670 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар