Kun.uz сайтининг Android операцион тизимида ишлайдиган қурилмалар учун мўлжалланган мобил иловаси ишга туширилди

Технология 10 Август 2015 13431

Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасида Kun.uz сайти фойдаланувчилари учун ажойиб янгилик. Эндиликда сиз Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, таҳлилий мақолаларни мунтазам кузатиб бориш имконига эгасиз.

Бунинг учун Google Play дўконидан Kun.uz иловасини мутлақо бепул юклаб олсангиз кифоя. Илова ҳажми ҳам сизни қониқтириши аниқ: атиги 2 мб. 
Агарда Google Play дўконига кириб мобил иловамизни изламоқчи бўлсангиз, kun.uz калит сўзларини қидирувга беринг.

Айни пайтда мобил иловадан фақатгина Android операцион тизимида ишлайдиган қурилмалар эгалари фойдаланишлари мумкин. Бироқ iPhone ва iPad эгалари бундан хафа бўлишмасин. Айрим ташкилий ишлар ниҳоясига етиши биланоқ тез орада App Store дўконидан ҳам иловамизни юклаб олишингиз мумкин.
Илованинг яна бир янгилиги шундаки, унда “мобил мухбир” рукни ишга туширилган. У орқали бизга хабар ва янгиликларингиз, ўзингиз гувоҳ бўлган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги сурат, видео тасвир ҳамда маълумотларингизни жўнатиб, бизнинг мобил мухбиримизга айланишингиз мумкин.
Сайтимизда исм шарифингиз, сиз жўнатган хабарлар мунтазам чиқиб туришини истасангиз, имкониятни қўлдан бой берманг.
Мобил илова илк бор ишга туширилгани боис, унда айрим камчиликлар мавжуд бўлиши мумкин. Агарда шундай камчиликларга дуч келсангиз ёки мобил илова бўйича таклиф мулоҳазаларингиз бўлса бизга info@kun.uz электрон манзили орқали билан билан боғланишингиз мумкин. Унутманг, биз учун сизнинг фикр мулоҳазаларингиз қимматли аҳамиятга эга.
Биз билан бирга бўлинг, Kun.uz сизнинг сайтингиз, биз сиз учун энг тезкор, энг аниқ ва энг холис хабарларни тақдим этишдан миннатдормиз!

Android-мобил қурилмалар учун мўлжалланган енгил ва қулай «KUN.UZ» мобил иловасини бепул юклаб олинг.

 

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар