Муссон ёмғирлари келтириб чиқарган кенг кўламли сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 100 нафардан ошди. “Global new light of Myanmar” ҳукумат нашрининг хабар беришича, табиий офат туфайли 1 миллиондан зиёд киши азият чекмоқда.

Ижтимоий таъминот ва ёрдам вазирлиги маълумотларига кўра, табиий офатдан мамлакатнинг қарийб барча ҳудудлари зиён кўрган. Бироқ ғарбий Ракхайн штати ҳудудида қурбонлар сони энг кўп қайд этилган.

Қарийб бир ойдан буён тинимсиз ёғаётган ёмғир туфайли Мьянмадаги ўн минглаб уйлар сув остида қолган. Дарё сувлари ёки сел оқимлари шу вақтга қадар 3 мингга яқин мактабларни буткул вайрон қилган ёки вақтинчалик ишдан чиқарган.

Айни пайтда Жануби Шарқий Осиё мамлакатлари Мьянмага дори воситалари, озиқ овқат ва зарур буюмлардан иборат инсонпарвар юкларни жўнатмоқда. Шунингдек, мамлакатда сув тошқинларидан азият чекканлар учун моддий ёрдам тўплаш ишлари ҳам ташкил этилган.