Норвегиядаги McDonald's ресторанларидан бирининг ходимлари сўқир аёлдан муассасани тарк этишни талаб қилишди. Бунга сабаб сифатида унинг йўл бошловчи ит билан бинога киргани кўрсатилди.

Воқеа сўқир аёл Тина Мари Асикайненнинг Facebook’даги саҳифасида ёритиб берилди. Аёл Фредрикстад шаҳрида истиқомат қилади. Таъкидланишича, унинг Рекс лақабли итига “йўл бошловчи ит” тахтачаси осиб қўйилган. Шунга қарамай, муассаса ишчилари ундан ресторанни тарк этишни талаб қилишган. Аёл овқатланишни тамомламасдан ресторандан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Компаниянинг Норвегиядаги матбуот котиби аёлдан узр сўраб, “бундай дилхиралик содир бўлмаслиги керак эди”, деб таъкидлади.