Қибрайлик тадбиркордан ноқонуний равишда ундирилган 777 млн. сўм пул ўз эгасига қайтарилди

Жамият 10 Август 2015 4449

Қибрай туманида фаолият юритувчи тадбиркордан ноқонуний равишда ундирилган 777 миллион сўм жарима пули ўз эгасига қайтарилди. Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, 2011 йилдан буён фаолияти юритиб келаётган тадбиркор 2014 йилнинг декабрь ойига қадар бир неча маротаба «Тошкент вилоят ЭТК» АЖга электр энергиясини етказиб бериш юзасидан шартнома тузиш бўйича мурожаат қилган. Бироқ, «Тошкент вилоят ЭТК» АЖнинг мансабдор шахслари томонидан ушбу мурожаатлар эътиборсиз қолдирилган.

Тадбиркор томонидан электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома тузиш тўғрисидаги 2014 йилда берган мурожаатига эса «Тошкент вилоят ЭТК» АЖнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркор электр энергиясидан фойдаланиш бўйича тегишли шартнома тузмасдан фаолият юритиб келган деб, унга ноқонуний равишда 777 млн. сўм жарима қўлланган ва ушбу жаримани ундириш юзасидан судга мурожаат қилган. Бироқ, Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларга кўра, тадбиркор электр энергияси таъминоти тармоғига «Тошкент вилоят ЭТК» АЖнинг рухсати билан уланиб, тегишли русумдаги электр ҳисоблагичини ўрнатган, ҳисоблагич эса «Тошкент вилоят ЭТК» АЖнинг масъул шахслари томонидан муҳрланиб, сўнгра расмийлаштирилгани маълум бўлди.

«Тошкент вилоят ЭТК» АЖ мурожаат юзасидан судга тўлиқ маълумотлар тақдим этилмаган бўлсада, суднинг биринчи инстанциясига кўра тадбиркордан 777 млн. сўм жарима «Тошкент вилоят ЭТК» АЖнинг фойдасига ундириш бўйича қарор қабул қилинган. Қўмита ўрганиш натижалари ва тадбиркор томонидан тақдим этилган қўшимча хужжатлар асосида судга учинчи шахс сифатида аппеляция шикояти киритилди.

Натижада, суднинг 777 млн. сўм жаримани ундириш тўғрисидаги биринчи инстанциясида қабул қилинган қарори бекор қилинди ва тадбиркорнинг поймол этилган ҳуқуқи тикланди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар