10 август куни "Манчестер Сити" сафида АПЛдаги илк ўйинини "Вест Бромвич"га қарши ўтказиш арафасида турган ёш футболчи Раҳим Стерлинг жиддий кўнгилсизликка дуч келди.

Янги мавсум арафасида "Ливерпуль"дан харид қилинган 20 ёшли футболчининг агенти маълум қилишича, унинг 125 минг фунт стерлинг турадиган "Мерседес" русумли автомобили Лондон шаҳрида аварияга учраган. Машинанинг ўриндиқлари ортида тезликни оширишда қўлланадиган қўшимча мосламалар топилган.

"Раҳим бу вақтда машинада бўлмаган. У жамоа билан машғулот майдони ҳудудида. Машинани унинг дўсти бошқараётган эди", деб аниқлик киритилади The Sun нашрида.

Маълумот учун, Стерлинг бундан аввалроқ 2 марта тезликни оширгани учун йўл-патрул хизматлари томонидан тўхтатилиб, жаримага тортилганди.