Рани Мукержи ва Адитья Чопра биринчи фарзандини кутмоқда

Маданият 10 Август 2015 6576

Болливуднинг таниқли актрисаси Рани Мукержи ва унинг турмуш ўртоғи Адитья Чопра биринчи фарзандини кутаётганлиги хабар қилинмоқда. Бу ҳақда Pinkvilla интернет нашри ёзди.
Yash Raj Studio раҳбари Адитья Чопра одатда ОАВга интервью бермайди ва жамоатчилик олдида кам чиқиш қилади, шу боис бу ахборот етарли даражада текшириб кўрилмагани айтилмоқда.
Шунга қарамай, журналистлар Мукержининг Лондондаги Four Seasons меҳмонхонасида ҳомиладорлик массажини олганини қайд қилишди.
Жуфтлик 2014 йилнинг 21 апрелида никоҳдан ўтган эди. Шундан буён улар ОАВдан беркиниб юришни маъқул кўришади.

Кўпроқ янгиликлар