"Реал" 2011 йилдан буён илк марта қаторасига 2 ўйинда гол ура олмади

Спорт 10 Август 2015 2449

9 август куни Мадриднинг “Реал” клуби Ослода Норвегиянинг “Волеренга” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашув ўртоқлик мақомини олган ўйин бўлгани сабаб “қаймоқранглилар” устози таркибдаги деярли барча футболчиларни синаб кўрди. Аммо якунда ҳисоб очилмади ва нурсиз дуранг қайд этилди.

Жамоа бундан олдинги ўйинда, Audi Cup турнири финалида "Бавария"дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Шу тариқа, "Реал" футболчилари 2011 йилдан буён илк марта қаторасига 2 ўйинда гол ура олмади. Охирги марта жамоа Жозе Моуриньо бошқарувида Испания чемпионатининг кетма-кет 2 ўйинида майдонни голсиз тарк этишганди. Аввалига "Леванте"дан 0:1 ҳисобидаги мағлубиятга учралган, кейинги турда эса сафарда "Расинг" билан ўйинда ҳисоб очилмаганди.

Маълумот учун, "Реал" мавсумолди йиғинлари доирасидаги охирги ўйинини 18 август куни Сантьяго Бернабеу Кубоги учун "Галатасарой"га қарши ўтказади.

Кўпроқ янгиликлар