4 август куни 2 нафар ҳарбий хизматчи минада портлаб кетган эди. Аниқланишича, бу миналар Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда 10 август куни Корея Республикаси миллий мудофаа вазирлиги баёнот тарқатди.

Жанубий Корея қуролли кучлари бригада генерали Ан Ён Хонинг сўзларига қараганда, тахта корпус ичидаги пиёдаларга қарши мина қўшни давлатда ишлаб чиқарилади. Бу фикрни воқеа жойидан топилган портлагич ва тринитротолуол қолдиқлари ҳам тасдиқлайди.

Тергов хулосасида айтилишича, “душман Жанубий Корея қуролли кучларига зарар етказиш учун қасддан ушбу минани ўрнатган”.

Тахминларга кўра, провокация бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтадиган Ulchi Freedom Guardian Жанубий Корея-АҚШ ҳарбий машғулотларини тўхтатиб қўйиш учун уюштирилган. Ушбу машғулотлар давомида икки давлат қўшинлари Хитойнинг бостириб кириш тақдирида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатларни машқ қилиши режалаштирилган.