Швецияда пичоқ билан қуролланган эркак IKEA дўконидаги харидорларга ҳужум қилиб қолди. Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, оқибатда 2 киши – бир аёл ва бир эркак ҳалок бўлди, бир киши жиддий жароҳатлар олди.
Ушбу воқеа Стокгольмдан ғарбга томон 100 км узоқда жойлашган Вестерос шаҳрида содир бўлди. Нохуш воқеадан кейин IKEA дўкони жойлашган савдо маркази ёпиб қўйилди. Гувоҳларнинг айтишича, воқеа дўконнинг ошхона анжомлари бўлимида содир бўлган.
Полициянинг маълум қилишича, жиноятчи қўлга олинган. Унга қасддан одам ўлдириш айблови қўйилди.