Тошкент янги аквапарк фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон 10 Август 2015 11127

Жорий йилнинг 10 август кунидан бошлаб Тошкент шаҳар Сергели туманидаги Сергели-8 мавзесида янги аквапарк иш бошлади.

Бу ҳақда uz24.uz интернет-нашри хабар тарқатди. Манбанинг ёзилишича, мазкур чўмилиш маркази 3та – битта катта ва иккита кичкина сув ҳавзаларидан иборат.Ҳудудда учта овқатланиш маркази ва ва болалар хонаси ташкил қилинган.

Парк маъмурияти берган маълумотларга кўра, келгуси йили бу ҳудудда улкан ресторан қурилади.

Паркка кириш ҳафта кунларига қараб 40 000 дан 50 000 сўмга қадар нархларда белгиланган.

Кўпроқ янгиликлар