Тошкентда Пушкин хиёбони яратилади

Ўзбекистон 10 Август 2015 4831

Тошкент шаҳрида буюк рус шоири Александ Сергеевич Пушкин ҳайкали Енгил саноат Давлат акциядорлик компанияси қаршисидаги хиёбонга кўчирилиб, у ерда Пушкин кутубхонаси ва музейи очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 10 август куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган брифинг чоғида маълум қилинди.

Бир неча кун муқаддам ОАВда Тошкент шаҳрида Пушкин шарафига 1974 йили ўрнатилган ҳайкалнинг кўчирилиш ҳақида ахборот пайдо бўлганди.

Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Азамат Тўхтаевнинг маълум қилишича, ташаббус Рус Миллий маданият маркази томонидан илгари сурилиб, шаҳар ҳокимияти томонидан маъқулланган.

Кун.уз нашри мухбирининг хабар беришича, бронза ҳайкалнинг қопламаси ва асосини реставрация қилиб, уни Енгил саноат вазирлиги олдидаги, Шота Руставели ва Бобур кўчалари кесишадиган жойдаги майдонга кўчириш режалантирилмоқда. У ерда, шунингдек, Пушкин даври услубидаги, А. Тўхтаевнинг айтишича, “ўша давр услубидаги ўриндиқлар ва чироқлар ўрнатилган” хиёбон яратилади.

Бундан ташқари, кутубхона ва музей, 300 ўринли автотураргоҳ, шунингдек, хиёбон бўйлаб Пушкин даври услубига мослаштирилган кўча кафелари яратиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

“У ерда аллақачон Руставели ва Бобур кўчалари бор, Руставелига ҳайкал ўрнатилган, Бобур номига боғ очилган. Булар жаҳон адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидир. Пушкин ҳайкали кўчирилгач, Тошкентда ўзига хос адабий учбурчак ҳосил бўлади”, – деди Рус Миллий маданий маркази раиси Александр Аристов.

Янги мажмуани яратиш бўйича ишлар Мустақиллик кунига қадар якунланиши айтилмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар