Тошкент шаҳридаги Инҳа университети учун янги ўқув биноси барпо этилади. Жанубий Кореянинг Инҳа университети Тошкент филиали учун янги ўқув биноси барпо этилади. Бу ҳақда Norma.uz нашри хабар тарқатди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳар Зиёлилар кўчасида жойлашган Университет ўқув биноси учун мўлжалланган қурилиши тугалланмаган бино эса фойдаланиш учун яроқсиз деб баҳоланди.

Энди унинг ўрнига янги бино барпо этилади, дейилади хабарда. Эски бино бир ой мобайнида бузилиб унинг ўрнига янги бинони қуриш ишлари бошланади. Бинони қуришни биринчи навбатда эски бинодан чиққан қурилиш молларини сотишдан тушган маблағлар эвазига молиялаштирилади.

Бундан ташқари бино қурилишига муассислар маблағи ҳам жалб қилиниши мумкин. Алоқа ва ахборот технологиялари бўйича мутахассислар етказиб беришга ихтисослашган Инҳа университетининг Тошкентдаги бўлими 2014 йилнинг 2 октябрида ташкил қилинганди.