Тўйга пул тўплай олмаган одам қўшниларнинг раҳмини келтириш учун уйида сунъий ўғрилик уюштирди. Бу ҳақда “Постда” газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, Жиззахнинг Зомин туманида истиқомат қилувчи Тоғаймурод исмли шахс ўғлини уйлантиришга пул тўплай олмаган. Тўй муддати яқинлашаётганидан ташвишга тушган Тоғаймурод бир ҳийла ўйлаб топди.

У уйига ўғрилар тушиб, 10 млн сўм пулини ўғирлаб кетганини айтди. Қўшнилар дарҳол ҳуқуқ-тартибот ходимларини воқеа жойига чақиришди. Аммо дастлабки суриштирув даврида ёлғон фош бўлди. Жумладан, изқуварлар оила аъзолари берган кўрсатмаларда номутаносибликлар борлигини аниқлашди.

Тоғаймурод ёлғон гувоҳлик бергани учун қонун олдида жавоб берди.