9 август куни Ашхободда умуммиллий полизчилар танловининг якуний босқичи ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари давлат озиқ-овқат саноати бирлашмаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлди. Танлов тафсилотлари “Турманистон: Олтин аср” онлайн нашрида ёритилди.

Танлов беш номинация бўйича ўтказилди – “Олтин қовун”, “Энг йирик тарвуз”, “Энг катта ошқовоқ”, “Ғайритабиий полиз маҳсулотлари” ва “Уста селекционер”. Уларда мамлакатнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 25 деҳқон қатнашди.

Биринчи номинация бўйича ғолибликни Ахал вилояти Олтин Аср тумани вакили Бегенчмурот Ражапов қўлга киритди. У етиштирган қовуннинг вазни 16 кг ни ташкил қилди.

Энг йирик тарвуз етиштирган полизкор сифатида эса Мари вилоятининг Вакилбозор туманидан ташриф буюрган Шуҳрат Геленов топилди. У танловга олиб келган тарвузнинг вазни 31 кг ни ташкил қилди.

Шунингдек, Дашовуз вилоятининг Губадоғ туманида истиқомат қилувчи деҳқон Хўжабой Нураков 39 кг ли ошқовоқ билан учинчи номинацияда биринчи натижани қайд қилди.