Малайзиядаги мазкур ноёб иншоот 5 йил (2004-2009 йиллар) мобайнида бунёд этилган. Обида Туанку Зайнал Обидин ёки Темир масжид деб ҳам аталади ва у Путра масжидидан сўнг Малайзиядаги иккинчи йирик масжид саналади. Иншоотда 24 000 мўмин-мусулмон ибодат амалларини бажариши мумкин.

Ушбу темир масжид Испаниянинг машҳур “Реал Мадрид” футбол жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказадиган “Сантьяго Бернабеу” стадиони ва Франциядаги Миллий кутубхона услубида қад ростлаган. Масжид меҳробининг деворлари 13 метрли ойнадан ишланган. Меҳробнинг ўнг томонига “Бақара” сураси, чап томонига эса “Иброҳим” сураси битилган.