15 август куни соат 7:00дан 12:00га қадар Тошкент механика заводида (собиқ ТАПОиЧ) бепул кўргазма ташкил этилади. Бу ҳақда Myday.uz нашри хабар тарқатди.

Завод ҳудудида шу куни авиация техникалари ва қурол яроғлари бошқа бир қатор самолёт учун зарур ускуналарнинг кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазмага кириш метронинг «Дўстлик» тарафидан заводга кирувчи йўлдан амалга оширилади.