2100 йилга бориб Ер аҳолиси 11 млрд кишидан ошиб кетади

Жамият 11 Август 2015 2221

Ер аҳолиси ҳозирги 7,3 млрд кишидан 2050 йилда 9,7 млрд гача ва асримиз охирига бориб 11,2 млрд кишига етиши прогноз қилинмоқда. Бундай рақамлар БМТнинг демография бўлими раҳбари Жон Уилмот томонидан 10 авгусда Сиэтлда бўлиб ўтаётган статистиклар анжуманида келтирилди.

БМТ мутахассисларининг фикрича, Ер аҳолисининг ўсиши Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубдаги давлатларда туғилиш миқдори камайсагина тўхтатиши мумкин. Ҳозирча бунинг эҳтимоли 23 фоизга баҳоланмоқда.

Африка аҳолиси 2100 йилга бориб ҳозирги 1,2 млрд кишидан 3,4-5,6 млрд кишигача етиши кутилмоқда.

Осиё эса бу орада аҳоли энг зич жойлашган минтақага айланади: асримизнинг ўрталарига бориб Осиё аҳолиси 5,3 млрд кишига етади, сўнгра 4,9 млрд кишига тушиб кетади.

БМТ ҳисоботида қўллаб-қувватлаш потенциал коэффициенти: меҳнатга лаёқатли одамлар сонининг (20-64 ёш) пенсионерлар сонига (65 ёш ва ундан катталар) нисбати ҳам ҳисобга олинган. Бу коэффициент қанчалик кичик бўлса, меҳнатда банд одамлар меҳнатга лаёқатсиз аҳолини шунчалик кўп қўллаб-қувватлашига тўғри келади. Ҳозирда бу кўрсаткич Японияда энг кичик бўлмоқда (2,1), ундан кейин Италия (2,6) келмоқда.

2100 йилга бориб бу коэффициент бутун дунё бўйлаб кескин пасайиб кетиши кутилмоқда: мисол учун, Хитойда 7,1 дан 1,4 гача, Мексикада эса 8,7 дан 1,4 гача тушиб кетиши тахмин қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70875 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36977 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21397 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80785 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61796 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 114 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 64 Жаҳон
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1134 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 735 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 471 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар