363 млрд доллар турувчи Уоррен Баффетт холдинги ўз тарихидаги энг йирик келишувга эришди

Иқтисодиёт 11 Август 2015 2561

Миллиардер Уоррен Баффеттга тегишли “Berkshire Hathaway” инвестицион холдинги аэрокосмика ва ҳарбий саноат учун металл конструкцияларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Precision Castparts” корпорациясини 32 млрд доллар сотиб олиш бўйича келишувга эришди. “The Wall Street Journal” нашрининг қайд этишича, мазкур келишув компания тарихидаги энг йириги ҳисобланади.

“Berkshire Hathaway” “Precision Castparts”нинг 193,88 доллар турувчи акцияларини 21 фоиз мукофот пули билан 235 доллар қийматда сотиб олди. Корпорация улуши билан қўшиб ҳисобланганда, келишув қиймати 37,2 млрд долларни ташкил этади.

“Precision Castparts” мустаҳкам маҳкамловчи конструкциялар ва авиақурилиш учун турбина парраклари, шунингдек, электр станциялари ва нефть-газ соҳаси учун бошқа ускуналарни ишлаб чиқаради. Компания бош идораси АҚШнинг Орегон штати Портлед шаҳрида жойлашган.

Шу вақтга қадар “Berkshire Hathaway” “Precision Castparts”нинг 3 фоизига эгалик қилар эди. Келишув 2016 йилнинг биринчи чорагида ниҳоясига етганидан сўнг корпорация ўз номини сақлаб қолиши хабар қилинди.

Айни пайтда “Berkshire Hathaway”нинг бозор капитализацияси 363 млрд долларни ташкил этиб, ушбу кўрсаткичи билан холдинг дунёда 4 ўринни эгаллайди. Компания суғурта бизнеси, темир йўл транспорти, коммунал ташкилотлари, саноат ишлаб чиқариши, уй қурилиши, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқиш ва автомобил савдоси каби соҳаларга инвестициялар киритиш билан шуғулланади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар