"Барселона Б" жамоасининг 19 ёшли испаниялик ҳужумчиси Адама Траоре яқин вақт ичида Англиянинг "Астон Вилла" жамоаси билан шартнома имзолайди.

As нашрининг хабар беришича, томонлар 3 йиллик шартнома имзолашади ва келгусида шартномани яна узайтиришлари мумкин.

Бироз олдинроқ, бу футболчига Англиянинг бошқа бир жамоаси "Ливерпуль" томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ушбу ёш ҳужумчи ўтган мавсумда жамоаси сафида 37 ўйинда 3та гол урган.